Тадбирда қуйдагилар иштирок этишди: Айман Эль-Хашем (Самолет Девелопмент), Сергей Полонский (ex Mirax group), Юлия Соловьева (Google), Регина фон Флемминг, Антон Немцов, Евгения Линович (Masterpeace), Сергей Васильев (Altus Capital), Тимур Беликов (Газпромбанк) ва бошқалар.
11 январ куни бўлиб ўтган Форумда кўплаб лойихалар инвесторлар билан ўз лойихаларини молиялиштириш бўйича келишиб олдилар. Ўзбекистонлик лойихаларга инвесторларнинг катта қизиқиш билдираётганини инобадга олиб, 1- Форум якунлари бўйича 2-Форумни Дубай шахрида, лекин янада кенгрок миқиёсида ўтказиш таклифлари келиб тушди.
Жорий йилнинг феврал-март ойларида ўтказилиши режалаштирилган 2-Форумни тайёрлашга қисқа вақт қолганлиги туфайли 16.01.2023 дан аризаларни қабул қилишни бошлаймиз. Форумда чекланган микдордаги лойихалар, жумладан, оммабоп сохалардан 1-2 та лойиха тақдим этилиши режалаштирилаётганлиги сабабли, Форумда иштирок этиш учун ариза топширишга шошилинг.