Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2022 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 13522 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур ариза ва шикоятларнинг 13317 таси яъни, 98,5 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 43 586 553 467 (қирқ уч миллиард беш юз саксон олти миллион беш юз эллик уч минг тўрт юз олтмиш етти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан келиб тушган 150 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 2 008 415 393
(икки миллиард саккиз миллион тўрт юз ўн беш минг уч юз тўқсон уч) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига 6 716 та (жами аризаларнинг 49,7 %), табиий газ таъминоти 1309та (жами аризаларнинг 9,7 %), электр таъминоти соҳасига 1095 та (жами аризаларнинг 8,1%), коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 338та (жами аризаларнинг 2,5%), сув таъминоти соҳасига 439 та (жами аризаларнинг 3,2 %), хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига 533 та (жами аризаларнинг 3,9 %), транспорт соҳасига 385 та (жами аризаларнинг 2,8 %), алоқа соҳасига 395 та (жами аризаларнинг 2,9 %), соғлиқни сақлаш соҳасига 238 та (жами аризаларнинг 1,8 %) ва бошқа соҳаларга 2186 та (жами аризаларнинг 16,2 %) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

