8 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Таиландга кириш учун эмлаш талаби қайтадан жорий қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 9 январдан бошлаб Таиландга келган 18 ёшдан ошган барча йўловчилар яна камида икки дозали коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиши керак бўлади.Бу ҳақда, Аir Аstana матбуот хизмати хабар берган.Вакцинанинг иккинчи компоненти мамлакатга киришдан камида 14 кун олдин олиниши талаб қилиняпти.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг 5 фоизи етиб келганида танлаб ПЗР тестидан ўтади.Эмланмаган йўловчилар шифокорнинг асосли хати ёки охирги олти ойдан кечиктирмай олинган коронавирусдан тузалганлигини тасдиқловчи маълумотномага эга бўлиши керак, — дейилади «Казинформ» ахборотида.

Қолаверса, ЖССТ ва Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхати кўплаб оммавий ахборот воситаларида кўрсатилмоқда.Яна бир маълумот: фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда Таиландда етти кун қолиши мумкин, фақат уларда вирусга қарши даволанишни қоплайдиган тиббий суғурта бўлиши керак.

Авиакомпания баёнотида айтилишича, эмлаш ва суғурта талаблари Таиланд фуқароларига тааллуқли эмас. Транзит йўловчиларига ҳам эмлаш ва суғурта талаби қўлланилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×