- Advertisement -
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакатнинг собиқ раҳбари Жаир Болсонаро тарафдорлари Конгрессга бостириб кирганидан кейин уларни жазолашга ваъда берди.
Ўта ўнг қанот етакчиси тарафдорлари ҳам Олий суд биносига бостириб кириб, президент саройини ўраб олишди.Aммо якшанба куни кечқурун соатлаб давом этган тўқнашувлардан сўнг полиция пойтахт Бразилиядаги бинолар устидан назоратни тиклади.
Шаҳарга келган Лула зарарни ўзи кўриш учун Олий суд биносини айланиб чиқди.Aдлия вазири Флавио Дино маҳаллий матбуотга 200 га яқин одам аллақачон ҳибсга олинганини айтди.