Синалоа штатида мексикалик машҳур наркотик қироли «Эл Чапо»нинг ўғли ҳибсга олиниши ортидан хавфсизлик кучларининг уч ходими тўқнашувда ҳалок бўлди.
Овидио Гузман-Лопес — ўзи отасининг собиқ картелининг раҳбари бўлган — Cулиаcанда қўлга олинди ва Мехикога кўчирилди.Ғазабланган тўда аъзолари йўл тўсиқларини ўрнатдилар, транспорт воситаларига ўт қўйдилар ва маҳаллий аэропортга ҳужум қилишди.
Иккита самолёт отишмага учради — бири парвозга тайёрланаётган эди.Синалоанинг учта аэропортида 100 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.Штат губернатори аввалроқ 18 киши касалхонага ётқизилганини айтди.»Сичқонча» лақабли жаноб Гузман-Лопес отасининг машҳур Синалоа картели фраксиясини бошқарганликда айбланмоқда, деди Мудофаа вазири Луис Cресенсио Сандовал. Бу дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан бири.
Унинг отаси Хоакин «Эл Чапо» Гусман 2019 йилда гиёҳванд моддалар савдоси ва пул ювишда айбдор деб топилганидан кейин AҚШда умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Унинг суд жараёни Мексикадаги наркотик картеллари қандай ишлаётганига оид баъзи шафқатсиз тафсилотларни ошкор қилди. Жаноб Гусман-Лопесни қўлга олиш бўйича олти ойлик кузатув операцияси AҚШ расмийлари томонидан қўллаб-қувватланди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазири Сандовал.
Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда Cулиаcанда йўлларни тўсиб қўйган автобуслар ёнаётганини кўриш мумкин.Мексиканинг Aэромехиcо авиакомпаниясининг маълум қилишича, пайшанба куни эрталаб Cулиаcандан Мехикога учиши керак бўлган самолёт учишга тайёргарлик кўраётган вақтда отишмаларга учраган.