АҚШ Президенти Жо Байден Хитойнинг мамлакатда COVID-19 тарқалишига қарши кураш сиёсатидан хавотирда эканини айтди. Бу ҳақда Америка етакчиси Кентукки штатида журналистлар билан суҳбатда гапирди.
Президентга Хитой ҳукумати томонидан пандемияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлардан ҳавотирдамисиз, деган саволига “Ҳа, мен хавотирдаман. Лекин, менимча, биз Америка тартиб-қоидаларига риоя қилишимиз керак”, деб жавоб қайтарди.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ маъмурияти Пекин ёрдам беришдан бош тортганига қарамай, Хитойни COVID-19 вакциналар ва пандемия тарқатишига қарши курашнинг бошқа воситалари билан қўллаб-қувватлаш таклифини давом эттираётганини айтганди.
Хитой декабрь ойи бошида COVIDга қарши чекловларни анча юмшатди, аммо шундан кейин мамлакатда короновируснинг кенг тарқалиши кузатилди. АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бошқа баъзи давлатлар, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари Хитойга келаётган инсонлар учун қаттиқроқ чораларни эълон қилдилар.