9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Мусулмон қишлоқлари «Дунёнинг энг яхши қишлоқлари» рўйхатига кирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТнинг туризм ва саёҳатни тартибга солишда етакчи рол ўйнайдиган Жаҳон сайёҳлик ташкилоти 20 декабрь “2022 йилнинг энг яхши қишлоқлари” рўйхатини эълон қилди.

Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг “Дунёнинг энг яхши қишлоқлари 2022” рўйхатига Саудия Aрабистони, Марокаш, Туркия, Иордания қишлоқлари ва Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудидаги черкес қишлоғи киритилди. 

“Сайёҳлик учун энг яхши қишлоқлар” ташаббуси Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг “Қишлоқларни ривожлантириш туризми” дастурининг асосий лойиҳасидир. У иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорлик, маданий ва табиий ресурсларнинг мавжудлиги, уларни сақлаш ва ривожлантириш каби 9 хил мезон асосида танлаб олади.

2022 йилда 136 номзоддан 32 таси танлаб олинган. Мусулмон мамлакатларида жойлашганлар: Умм Қайс (Иордания), Ксар Элҳорбат (Марокаш), Мулай Бузерктун (Марокаш), Aл-Ула (Саудия Aрабистони), Бирги (Туркия). Бундан ташқари, рўйхатга Исроил назорати остидаги ҳудуддаги икки йирик  аҳоли пунктидан бири бўлган Кфар Кама қишлоғи ҳам киритилган. 

Умм Қайс Иорданиянинг шимолида жойлашган ва қадимги Юнонистоннинг Гадара шаҳри харобаларига  яқинлиги билан машҳур. 636 йилда ундан унча узоқ бўлмаган жойда Ярмук жанги, яъни, мусулмонларнинг Фаластинни забт этиш йўлидаги дастлабки жанги бўлиб ўтган. 

Ксар Элҳорбат – 19 асрда асос солинган шарқий Марокашдаги мустаҳкам қишлоқ. 

Ўз навбатида, Мулай Бузерктун Aтлантика океанининг ғарбий қирғоғида жойлашган кичик балиқчилар қишлоғидир. У ўзининг тўлқинлари ва доимий шамоллари билан машҳур бўлиб, сув спортининг кўп турлари билан шуғулланиш имконини беради. 

Aл-Ула — Саудия Aрабистонининг шимоли-ғарбидаги воҳа шаҳар. У ўзининг қадимий ёдгорликлари билан машҳур бўлиб, ҳозирда расмийлар томонидан табиий, туристик, археологик ва маданий боғ сифатида фаол ривожлантирилмоқда. 

Бирги Туркиянинг Измир вилоятида жойлашган. Бу ерда эрамиздан аввалги 750 йилдан бери аҳоли пункти мавжуд бўлганлиги айтилади. Фригия, Лидия, Форс, Пергамон, Рим ва Византия даврларининг изларини сақлаган қишлоқ, мумтоз Салжуқийлар ва Усмонийлар даври меъморчилиги билан ҳам машҳур. 

Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардаги Кфар Кама тарихи милоддан аввалги IV асрга бориб тақалади. 1878 йилда Россия империясидан қувилган 1150 нафар черкес муҳожирлари бу ердан қўним топишган. Қишлоқда Черкес мероси маркази ва черкес мактаби мавжуд бўлиб, у ерда иброний, араб ва инглиз тилларида дарс берилади. 

Қишлоқларга мукофотлар Саудия Aрабистонининг Aл-Ула шаҳрида 27-28 февраль кунлари бўлиб ўтадиган маросимда топширилади.

Maнба:Azon.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×