11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат делгациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида бир қатор самарали учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, Ж.Хўжаев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик хусусиятга эга экани алоҳида қайд этилди. Покистон ҳукумати раҳбарининг жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи икки томонлама ҳамкорлик ривожланишига кучли туртки берди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки давлат раҳбарларининг учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат, илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич 2016 йилдан буён 5 баробар ошган. Шу нуқтаи назардан, икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш борасидаги катта имкониятлар мавжуд. Бунда жорий йилнинг март ойида имзоланган Транзит савдоси тўғрисидаги битим кўп жиҳатдан қўл келаяпти. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказиш имконини берувчи ҳужжат – Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим юзасидан келишиш ва уни имзолаш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати, дала тадқиқотлари, минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда ташаббусларни илгари суришнинг молиявий, техник ва ташкилий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш асосида кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва шерикликни кенгайтириш динамикасини сақлаб қолишга келишилди. Бунинг учун 2023 йил бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказиш бўйича келишиб олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×