16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Туркия ва Исроилда элчилар иш бошладилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Исроилнинг Анқарадаги янги элчиси Ирит Лиллиан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди. “Туркия етакчиси Исроил янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Маросим матбуот учун ёпиқ эшиклар шаклида ўтказилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Исроилнинг Анқарадаги муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган Лиллиан тўрт йиллик танаффусдан кейин Тель-Авивнинг Туркиядаги янги элчиси бўлди. Унинг лавозимга тайинланиши октябрь ойида Исроил ҳукумати томонидан маъқулланган эди.

Шу билан бирга, Туркиянинг Исроилдаги янги элчиси Шакир Озкан Торунлар ҳам иш бошлади. Дипломат 2010-2013 йилларда Туркиянинг Қуддусдаги бош консули бўлган.

Элчиларнинг тайинланишлари ва аккредитациядан ўтишлари билан Анқара ва Тель-Авив ўртасида дипломатик муносабатлар тўлиқ тикланди. 2018 йилда Туркия Ғазо сектори атрофидаги вазият туфайли Исроилдан ўз элчисини чақириб олган эди. Шундан кейин Исроил элчиси ҳам Анқарани тарк этган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×