Оқ уй матбуот котиби вакили Абдулла Ҳасан совуқ кунларда ёзги кийимларда Вашингтонга келтирилган ноқонуний мигрантларнинг ҳаёти хавф остида қолдирилгани учун Техас губернатори Грег Эбботни танқид қилди.
«Губернатор Эббот бирорта федерал ёки маҳаллий ҳукумат билан маслаҳатлашмасдан болаларни аёзли кунларда йўл чеккасида қолдирган», – дея келтирмоқда унинг баёнотини CNN телеканали.
«Биз аниқ қарорлар устида барча республикачилар ёки демократлар билан ишлашни истаймиз, лекин сиёсий ўйинлар яхшиликка олиб келмайди, фақат инсонлар ҳаёти хавф остида қолади», – дея қўшимча қилган Ҳасан.ОҚ уй вакилининг таъкидлашича, Техас ҳукуматиинг қочқинларни кўчириш ҳақидаги қарори “шафқатсиз, хавфли ва шармандалик” ҳисобланади.
Шанба куни АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг Вашингтондаги қароргоҳида Техасдан жўнатилган ноқонуний мигрантлар келган. Улар АҚШ пойтахтига жами уч автобусда етказилган. Хабарда таъкидланишича, Вашинтонда ҳавонинг ҳарорати минус 10 даража бўлишига қарамай, қочқинларнинг кўпчилиги ёзги кийимларда бўлган.