16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Мальдивнинг собиқ Президенти коррупцияда айбланиб 11 йилга қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Мальдив суди мамлакатнинг собиқ Президенти Абдулла Яминни порахўрлик ва пул ювишда айблаб 11 йилга қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, у 5 миллион доллар жарима тўлайди, деб ёзмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
«Суд Яминни давлатга қарашли оролни ижарага беришда пора олган, деб топди. Унга пул ювишда иштирок этгани учун етти йил, пора олгани учун тўрт йил қамоқ жазосини тайинлади», – деб ёзмоқда агентлик.

Абдулла Ямин 2019 йилда пул ювишда айбланиб беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2018 йилнинг ўрталарида Мальдив жиноий ишлар суди Яминнинг банк ҳисобидаги 100 миллион Мальдив руфийисини (тахминан 6,5 миллион АҚШ доллари) молиявий товламачиликда гумон қилиб музлатиб қўйган эди.

2021 йил ноябрда Мальдив Олий суди собиқ Президентига берилган беш йиллик қамоқ муддатини бекор қилганди. Лекин 2022 йилнинг январида Япиннинг устидан қайтадан суд бошланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×