9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Самарқандда заргарликни ривожлантириш бўйича 155 миллиард сўмлик инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқимизда шундай гап бор – дунёда битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади. Бу муболағали гап замирида заргарликнинг қанчалик муҳим, ҳамма давр ва замонларда ҳам эҳтиёж юқори бўладиган касб, ҳунармандлик тури эканлиги билдирилган.


Бугунги кунда ушбу ҳунар тури саноатлашиб, одамларнинг заргарлик маҳсулотларига бўлган юқори талабини қонидиришга хизмат қилмоқда. Мазкур тармоққа ҳам замонавий технологиялар кириб келмоқда. Янги бозорлар пайдо бўлмоқда. Мамлакатлар экспорт ва импортида заргарлик буюмлари салмоғи йил сайин ошяпти.

Мамлакатимизда ҳам заргарлик бир неча минг йиллик тарихга эга ҳунармандчилик турларидан бири ҳисобланади. Юртимиз ҳудудларидан топилган археологик ашёлар орасида турли буюмлардан ясалган тақинчоқларнинг кўплиги ҳам шундан далолат беради.

Кейинги пайтда заргарлик маҳсулотларига талаб ошиб, мазкур фаолият тури кенгайиб бораётган бўлса-да мавжуд имконият ва салоҳиятни ҳисобга олсак, бу ишлар етарли эмаслиги аён бўлмоқда.

Шу йилнинг 7 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий саноатни янада ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида заргарлик соҳасининг бугунги ҳолати таҳлил этилар экан, ана шу жиҳатлар қайд этилиб, амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди, масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

– Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, заргарлик соҳасидаги ислоҳотлар туфайли бугун маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ички бозорда сезиларли кўпайди. Лекин уларнинг миқдори ва турларини янада бойитиш бўйича мавжуд имкониятлардан етарли фойдаланилмаяпти, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур шароитлар яратилмаяпти, – дейди Самарқанд вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов. – Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятимизда 72 нафар заргар-ҳунармандлар олтин, кумуш ва мисдан турли заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқараётган экан. Уч миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган вилоятимиз учун бу кўрсаткич, албатта, паст. Тағин, уларнинг аксарияти ўз хонадонларида фаолият юритади. Табиийки бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шогирдлар тайёрлаш ва иш ўринлари яратиш имкониятларини чегаралайди.

Ҳозирда барча туман ва шаҳарларда заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар бор. Аммо, уларни тайёрловчи ҳунармандлар асосан, Самарқанд шаҳри ва тумани ҳамда Ургутда фаолият кўрсатмоқда. Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида, “Зебо” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасида, “Регистон” меҳмонхонасидаги дўконларда, Ургут савдо мажмуасида заргарлик маҳсулотлари савдоси ташкил этилган. Аммо бу савдо дўконлари ва расталари атрофида инфратузилма йўқлиги, сайёҳлик йўналишларига киритилмагани ва бошқа омиллар савдо ҳажмининг пастлигига сабаб бўлмоқда.

Заргар-ҳунармандлар билан суҳбатларимиз ҳам ишлаб чиқаришни кенгайтириш, савдони ривожлантиришда фойдаланилмай келинаётган имкониятлар кўплигини кўрсатди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шогирдлар тайёрлаш, замонавий технологиялардан фойдаланиш учун ҳунармандларга аввало, қулай жой, аҳоли гавжум масканлар, иқтисодий имконият ва имтиёзлар зарур. Шунингдек, бу масканларга хорижлик сайёҳларни кўп жалб қилиш керак. Шу ва бошқа таклифларни ҳисобга олган ҳолда айни пайтда Самарқанд шаҳрида замонавий заргарлик савдо мажмуаси ташкил этиш, заргар-ҳунармандлар учун қулай шароит яратиш имкониятлари кўрилмоқда.

Н.Алиевнинг таъкидлашича, соҳа вакиллари билан суҳбатлар асосида ҳамда ҳунарманд ва тадбиркорларнинг ташаббусига кўра, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 155,2 миллиард сўмлик 48 та инвестицион лойиҳа ишлаб чиқилди. Бу лойиҳаларнинг 38 таси янги, 10 таси мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан 455 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×