Дунёнинг энг йирик чип ишлаб чиқарувчиси, Тайваннинг Fохcоnn компанияси ўз заводларини Хитойдан Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатларга, шунингдек, Бразилияга кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Хитой ишлаб чиқарувчилар учун жозибадор майдон бўлишдан тўхтади, чунки энди бошқа давлатлар ҳам пастроқ меҳнат харажатларини таклиф қилишга тайёр.Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин йилларда Fохcоnn ишлаб чиқаришнинг 30 фоизини Хитойдан ташқарига, Ҳиндистон, Ветнам, Бразилия ва бошқа мамлакатларга кўчиради.
Cоунтерпоинт Ресеарч экспертларининг фикрича, Бразилия раҳбариятининг ёрдами Fохcоnn компаниясига ишлаб чиқаришни Хитойдан тезроқ кўчириш имконини беради. Aгентликнинг қайд этишича, Fохcоnn компанияси жорий йилда Iphone 14 смартфони ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга минимал кечикиш билан кўчира олди.