11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Электромобиллар ишлаб чиқаришни давлат қўллаб-қувватлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини саноат усулида ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йғимидан; белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни божхона божидан озод этилади.

Электромобиллар ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш жараёнлари ўзлаштирилгунга қадар, бироқ лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан 24 ойдан кўп бўлмаган вақт мобайнида ишлаб чиқарувчиларга электромобилларни ва гибрид автомобилларни божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, яратиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизигача, аммо йилига 10 мингдан кўп бўлмаган миқдорда, йирик узелли ишлаб чиқариш учун машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида олиб киришга рухсат берилади.

Республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўланади.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари электромобиллар ва гибрид автомобилларни қуйидаги талаблар асосида саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга кўядиган барча инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг татбиқ этилади:

биринчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 24 ой мобайнида тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштириш, жумладан автомобиль кузовини пайвандлаш ишларининг камида 50 фоизини бўяш ва йиғиш, шунингдек, автомобилларни синаш жараёнларини ўзлаштириш; иккинчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 36 ой мобайнида бутловчи қисмларни, шу жумладан ойналар, ўриндиқлар, ички ва ташқи пластик қисмлар, эшик қопламалари, приборлар панели, олд ва орқа бамперлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида маҳаллийлаштириш.

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×