5.7 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

450 нафардан ортиқ фуқаронинг банк картасидан пул ўғирлаган гуруҳ фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, Telegramда номаълум шахс фейк хабар орқали унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, жами 2 млн. 780 минг сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.


Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган.Жиноий гуруҳ аъзолари Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган 2006 йилда туғилган, А.А. ва унинг акаси 2001 йилда туғилган, А.Ш., 1985 йилдаТожикистонда туғилган Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи Н.Б. ва унинг ўғли 2006 йилда туғилган Б.Д. эканлиги маълум бўлди.

Гуруҳ сохта ҳаволалардан фойдаланиб, телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда ёлғон хабарларни тарқатиб, жами 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган. Гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли шамол ва ёғингарчилик шаҳар бўйлаб жиддий ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкун — Ҳокимият

Шамолнинг кескин кучайиши оқибатида электр симларининг узилиши, дарахтларнинг қулаши эҳтимоли мавжуд. Айрим ҳудудларда хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. ❗️Фуқаролардан қуйидагиларга жиддий эътибор қаратиш...

Больше похожих статей

×