29 ноябр куни бўлиб ўтган савдолар чоғида Голландиянинг ТТФ марказида декабрда етказиб бериладиган газ фючерслари нархи аввалги сессия якунига кўра 6,5 фоиздан кўпроққа ошган. ИCЕ биржаси маълумотларига кўра, энг юқори нуқтада ёқилғи нархи минг кубометр учун 1445 долларгача кўтарилди.
Нархлар ноябр ойининг иккинчи ярмида, Европада иситиш мавсуми бошланганидан кейин кўтарила бошлади. Шу билан бирга, газ нархи август ойидагидек кўтарилмаяпти, ўшанда нархлар минг куб метр учун 3801 долларгача кескин кўтарилиб, тарихий рекордни янгилаган эди.
Блоомберг таҳлилчилари нархларнинг ошишини мамлакатларнинг минтақадаги совуқ об-ҳаво фонида ерости газ омборларидаги ёқилғи захираларидан фойдалана бошлагани билан боғлашмоқда. Метеорологлар келаси ҳафтадан бошлаб қитъанинг шимолий қисмида совуқ ҳароратни башорат қилмоқдалар, бу эса Европанинг газга бўлган талабини оширади.
Гас Инфраструcтуре Еуропе маълумотларига кўра, Европада ўртача кўрсаткич ҳозирда 94 фоизга тўлган. Иссиқлик мавсуми бошланишидан аввал мамлакатлар заҳиралари тахминан 100 фоизни ташкил этган ва савдогарлар ер ости омборларидан газ олиш суръатларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Aввалроқ, «Газпром»нинг Украина орқали Европага газ етказиб беришни қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги баёноти фонида нархлар кескин кўтарилган эди.
Манба: Sof.uz