7.4 C
Узбекистан
Понедельник, 2 февраля, 2026

Канада олимлари Сомалида топилган метеоритдан номаълум минерални кашф этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Канаданинг Альберта Университети тадқиқотчилари Сомали ҳудудида топилган 15 тонналик метеоритда аввал Ер юзида учрамаган камида иккита минерални аниқлади.
Минераллар метеоритнинг 70 граммлик бўлагидан топилиб, тадқиқот учун Канадага жўнатилган. Учинчи минерал ҳам топилиши мумкин, дейилади университет тарқатган хабарномада.

Янги минералларга элалиит ва элкинстантонит, деб ном берилди. Метеоритнинг келажаги ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Альберта Университети Ер ҳақидаги фанлар кафедраси профессори Крис Херднинг маълум қилишича, сўнгги олинган маълумотларга кўра, метеорит салоҳиятли харидор топиш мақсадида Хитойга олиб келинган. Ҳозирча, осмон жисмининг намунасидан илмий мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги номаълумлигича қолмоқда.

Мазкур «Эль-Али» метеорити дунёдаги энг йирик метеоритлар орасида тўққизинчи ўринда туради. У 2020 йилда Сомалида топилган эди. Guardian газетасининг ёзишича, маҳаллий аҳоли ушбу метеорит қадимдан мавжуд экани, маҳаллий аҳолининг қўшиқлари ва шеърларида тилга олинганини таъкидлашади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистон: янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиш учун эълон қилинди. Шу муносабат билан 27 январда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Қозоғистон сиёсий...

Больше похожих статей

×