30.9 C
Узбекистан
Пятница, 18 июля, 2025

Ота тарбиясида ҳикмат кўп.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарзандларга чиройли одоб-ахлоқ ва илм ўргатиш нафл ибодатдан афзал ва савоблироқ. Яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари ота-онасининг қабрини пур нур, руҳи покларини шод ва масрур қилади

Ота – оиланинг устуни, чинакам ва енгилмас қўрғони. Оила қўрғонининг пойдевори ота тарбияси билан мус­таҳкамланади. Бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёслиги ҳаммамизга аён. Лекин тарбия жараёнида отанинг ўрни ҳам жуда муҳимлиги ҳаётда ва фанда аллақачон исботланиб, қайта-қайта эътироф этилган.

Тарбиядаги биргина камчилик келажакда тузалмас хатоларга айланиши мумкин. Бу оғир жароҳатдан кўпроқ ота­лар озор чекадилар. Чунки фарзанд тарбиясидаги ноқислик учун кўпроқ оталар жавобгар. Отанинг ўз фарзанди тарбиясига беэътиборлиги парваришсиз қолган ниҳолнинг келажакда мева бермай, қуриб қолиши кабидир. Зеро, оталар оила­нинг меҳнаткаш ва заҳматкаш боғбонлари, фарзандлар эса ота тарбиясидан баҳ­ра олиб, жамиятимиз боғларини бе­заб туришларини истаймиз. Шуни унутмай­ликки, бола тарбиясида отанинг масъулияти ҳеч қачон сустлашиши мумкин эмас.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аёллар ва эркаклар дунёқараши бир-биридан тубдан фарқланар экан, ўғил бола тарбияси билан кўпроқ ота шуғуллангани маъқул. Чунки ўғил болалар, умуман фарзандлар тарбиясида отанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. 

Эркак – уйнинг қўр­ғони, ҳар қандай яхши-­ёмон кунларда оиланинг балогардони ҳисобланади. Оилада  бирор муаммо бўлса, оила аъзолари  унга суянишади.  Шунинг учун ўғил бола тарбиясида отанинг ўрни беқиёс бўлиб, унинг зиммасига бир қанча масъулият юклайди. Гарчи чақалоқ она билан кўпроқ мулоқотда бўлса-да, уларнинг мақсадга мувофиқ муносабатини таъминлаб турувчи асосий вазифани оталар бажарадилар. Она дилбандига ғамхўрлик қилганидек, ота зиммасида фарзанди ва фарзандининг онасига ғамхўрлик қилиш масъулияти туради.

Ўғил вояга етиб, оила қургач, одатда турмуш ўртоғига отаси онасига қилган сингари муносабатда бўлади. Халқимизда: «Қуш уясида кўрганини қилади», деган гап бор. Агар оилада эр аёлнинг ҳурматини жойига қўйса, ўзгалар ва фарзандлари олдида камситмаса, бундай оилада тарбия топган йигит ҳам оила қурганида худди отаси каби йўл тутади.

Юқоридагилардан хулоса шуки, бугун миллатимизнинг маънавий тарбиясига эътибор кучайгани, айниқса, фарзандларимизни ҳар жиҳатдан юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялашга оталарнинг ҳам муносиб ҳисса қўшаётганликлари ҳаммамизга ғурур бағишлаши керак

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×