Хиндистоннинг энг қадимий ҳайвонот боғларидан бирига ҳар куни минглаб сайёҳлар ташриф буюриб, учта пингвин гўдакларининг ўйин-кулгиларидан баҳраманд бўлишади деб ёзади ВВС нашри.
Жўжалар — икки эркак ва бир урғочи — жорий йилнинг апрел ва август ойларида Мумбай шаҳридаги Бйcулла ҳайвонот боғи деб аталадиган Веермата Жижабаи Бҳосале Удянда туғилган. Aммо ҳайвонот боғи туғилганини расман ўтган ҳафтада, ўзининг 160 йиллигини нишонлаганида эълон қилди.
Флаш, Бинго ва Aлеха қўшилиши билан Бйcулла ҳайвонот боғида энди 12 Гумболдт пингвинлари мавжуд. Пингвинлар — одатда Перу ва Чили қирғоқлари атрофида — 2016 йилда Кореядаги хусусий аквариумдан олиб келинган.