6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Парвозликларнинг 274 миллион сўм қарзи бекор бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қарши шаҳри Парвоз маҳалласидаги 35-36-рақамли кўп қаватли уйларда яшовчи 54 та хонадонга нисбатан электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган 274 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик суд асосида бекор қилинди. Гап шундаки, ушбу уйларда жойлашган хонадонлар электр тўловларини 50 фоиз миқдорда тўлаши белгиланган бўлсада, уларга 100 фоизлик тариф қўлланган.
Истеъмолчиларнинг мурожаатида қайд этилишича, ушбу хонадонлар электр плиталари билан жиҳозланганлиги сабабли электр таъминоти корхонаси билан белгиланган тарифнинг 50 фоизини тўлаш бўйича шартномалар тузилган ва тўловлар ҳам шу миқдорда амалга ошириб келинган. Бироқ шунга қарамасдан электр идораси истеъмолчилар билан янги шартлар асосида шартнома тузмасдан ёки шартномага ўзгартиш киритмасдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган 3 йиллик даъво муддатини қўллаб, яъни қонуннинг бу талабига зид равишда 35-36-рақамли кўп қаватли уйларда яшовчи 54 та хонадонга қолган 50 фоиз тўланмаган электр энергияси учун асоссиз қарздорлик ва қарздорлик нисбатан пеня ҳисоблаган. Оқибатда ушбу хонадонлар электр таъминоти корхонасидан 274 миллион 661 минг сўм қарз бўлиб қолган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 152-бандида “Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади” деб кўрсатилган.

Бунда овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр энергияси истеъмолчилари мазкур банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тариф бўйича ҳақ тўлайди. Ушбу уйлар ва ётоқхоналарни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати ҳисобга олинган, электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларида кўрсатилган қувват ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатлари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ҳудудий ижро этувчи органи томонидан ўрганилиб, ноқонуний ҳисобланган қарздорликни бекор қилиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризалари киритилди. Энг қизиғи, жавобгар томон суд мажлисида иштирок этмади. Суд эса ишни сиртдан кўриб чиқди ва истеъмолчилар хонадонларига нисбатан асоссиз ҳисобланган 274 миллион 661 минг сўм қарздорликни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, давлат божлари ҳам жавобгардан ундириладиган бўлди.
Баҳром ЭШҚУВВАТОВ,
Қашқадарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси бош мутахассиси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×