- Advertisement -
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Х. шаҳардаги марказий деҳқон бозори ҳудудида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, талабга жавоб бермайдиган 82 килограмм чорва моллари гўшти маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.