Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушбу видеони ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди, жумладан, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21.00 ларда 2003 й. т. Ж.Р., 2001 й.т. Ш.A. ва 2005 й.т. Р.A.лар, телеграм-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашув белгилашган. Шундан сўнг, уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни уриб, тан жароҳати етказишган ва устига “зелёнка” сепишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (Одам ўғирлаш) ва 105-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A.лар шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этмоқда.