8.7 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Аёл илкидаги ҳунар — тинчлик рамзидан дарак

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу йил Марғлон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро “Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивали бешинчи бор ўтказилаяпти. Фестиваль доирасида анъанага кўра республиканинг турли минтақаларидан ташриф буюрадиган ҳунармандларга миллий тўқимачилик бўйича тренинглар ташкил этилади. Бу йилги тренингларнинг ўзига хос жиҳати шундаки унда илк бор қўшни республикадан ҳам ҳунармандлар иштирок этишмоқда.

Қирғизистонлик ҳунармандларнинг бу тренингларда иштироки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) “Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доираси ташкиллаштирилган. Ушбу қўшма лойиҳа БМТнинг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТнинг Аҳолишунослик ташкилотидан (UNFPA) томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон республикаларида амалга оширилмоқда.

Ушбу Қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг Андижон ва Наманган вилоятлари, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларининг чегараолди қишлоқларида амалга оширилаётган бўлиб, чегараорти экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бунда тинчлик ўрнатишнинг муҳим агентлари сифатида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш асосий йўналишлардан бири сифатида белгилаб қўйилган. Лойиҳа чегаранинг ҳар икки томонидаги маҳаллалар ўртасида ижобий ижтимоий, маданий ва иқтисодий айирбошлашни учун ўзаро майдон ва тармоқларни яратишни кўзда тутган.

Марғилонда 16-19 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган тадбир республикалараро яхши қўшничилик муносабатларини илгари сурадиган ана шундай майдонлардан биридир. Фестиваль доирасида ташкил қилинган тренингларда Қўшма лойиҳанинг Қирғизистонда танланган ҳудудларидан 8 киши ва Ўзбекистондан эса 19 киши қатнашди. Тренингларда улар нафақат малакали мутахассислардан каштачилик, жияк тикиш, этнодизайн ва тадбиркорлик бўйича қўшимча билимлар ва кўникмаларни олдилар, балки, шунингдек, улар ўзаро тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлдилар. Бундан ташқари улар дўстона ва келажакда иқтисодий ҳамкорликка замин яратувчи муносабатларни ўрнатдилар. Тренингларнинг жами 60 иштирокчиси аъзо бўлган Телеграм гуруҳ ҳам ташкил қилинди.

Фестиваль қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасида маданий алмашув учун ҳам етарли шароитлар яратиб берди. Бу каби фестивалларда қўшни республикалардан вакилларнинг қатнашиши яхши қўшничилик алоқаларининг мустаҳмкамланиши, ўзаро ишонч ва дўстликнинг ошишига хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×