9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ: Маймун чечагини юқтирганлар сони қарийб 73 минг нафарга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёда эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашгани йўқ. Айрим минтақаларда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кузатилаётган бир даврда, бошқа қатор ҳудудларда маймун чечаги инфекциясини юқтирган беморлар сони кўпаймоқда.

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботида келтирилишича, жорий йил бошидан буён Ер юзида ушбу хавфли касалликка чалинган беморлар сони 73 минг нафарга яқинлашган. Уларнинг 28 нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

❗️Ҳозирги кунда мазкур эпидемия рўйхатга олинган мамлакатлар сони 109 тани ташкил этмоқда. Улардан 23 таси ўтган ҳафтада ўз ҳудудида маймун чечагига чалиниш ҳолатлари ортганини маълум қилди.

📈 Хусусан, энг юқори ўсиш кўрсаткичи Мексикада қайд этилган. Йил бошидан бери аниқланган касалликлар сони бўйича АҚШ ҳануз рекордчи. Бу ерда рўйхатга олинган жами беморлар сони қарийб 27 минг нафарга тенг.

🔎 Кейинги ўринларни Бразилия (8521 нафар), Испания (7239 нафар), Франция (4064 нафар) ва Буюк Британия (3654 нафар) банд этган.

‼️ЖССТ таҳлилига кўра, маймун чечагини юқтирганларнинг аксарияти, (https://telegra.ph/file/03c27b486771cf3382f00.png) яъни 97,1 фоизи эркаклардан иборат. Улар 29 ёшдан 42 ёшгача бўлган беморлардир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×