“Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–390-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар:
🔹 кўргазма ярмаркаси доимий тарзда ўтказилади;
🔹 ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирилади;
🔹2023 йил 1 январга қадар ягона реестри юритилиши ташкил этилади.
✅ 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида тегишли ташкилотлар харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида ўз ҳудудида Реестрга киритилган корхоналар ишлаб чиқарган товарларни сотиб олади.
☑️ 2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда “Имкониятлар маркази” фаолияти ташкил этилади.
🏢 “Имкониятлар маркази”:
▫️ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
▫️ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.