Ҳукумат қарори (559-сон, 03.10.2022 й.) билан “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
📃 Низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.
🔰 Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:
▫️масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
▫️интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
▫️ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
▫️фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
▫️компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
▫️техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
▫️таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
▫️таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.
🗓 Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.
📝 Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.
🔹Бунда:
▫️мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди;
▫️талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.
✅ Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:
▫️ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
▫️ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.
⚠️ Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.