Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фотих Донмезнинг таъкидлашича, Қора денгиз газини қазиб олиш бўйича “яна бир катта қадам ташланган”. Ишлар жадвалдан оғишмаган ҳолда олиб борилмоқда, деган у.
Аввалроқ Sabah газетаси Туркия Қора денгиздаги Сакаря газ конида 540 миллиард кубометр газни қазиб олиш ва ташиш учун қарийб 10 миллиард доллар жалб қилишини маълум қилган эди. Режа бўйича илк қазиб олинган газ 2023 йилда истеъмолга етказилиши керак. Донмезнинг маълум қилишича, Қора денгизда топилган газ миқдорининг нархи 400 миллиард долларни ташкил этади.
«Кундан-кун белгиланган мақсадга яқинлашмоқдамиз. Seven Arctic кемаси Сакаря газ конида йирик иншоотни барпо этмоқда», – деб ёзган вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.