- Advertisement -
Содиқ Сафоев қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимида иштирок этди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегацияси қиролича Елизавета иккинчининг дафн маросимида иштирок этди.
Қиролича кеча, 19 сентябрь куни Виндзордаги Авлиё Георгий бутхонасида, турмуш ўртоғининг ёнига дафн этилди.
10 кунлик миллий мотамни якунлайдиган Вестминистр аббатлигида бўлиб ўтадиган маросимда қарийб 2 мингга яқин киши ҳозир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг янги қироли Карл IIIга онаси қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.