9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев: Тошкент халқаро кинофестивалининг дунёдаги нуфузи ошиб бормоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Киночилар уйида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган мазкур анжуманда жаҳоннинг 35 давлатидан 300 дан зиёд кино усталари иштирок этаётгани ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламида янада муносиб обрў-эътибор топиб бораётганидан далолат беради» дейилади Президент табригида.

Очилиш маросими олдидан қизил йўлакча ташкил этилди. Ундан ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари ўтди. Маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлигининг ко-продукция бўйича хорижий ҳамкорлари, шунингдек, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган ўнлаб мамлакатларнинг кинематография соҳаси раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Севимли юлдузларини кутиб олиш ва олқишлаш учун юзлаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари келишди.

Тадбирни америкалик актёр Арманд Ассанте олиб борди. Очилиш маросими доирасида Ўзбекистон Президентининг кинофестиваль иштирокчиларга табриги ўқиб эшиттирилди, шунингдек, “Жаҳон кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” мукофоти совриндорлари тақдирланди.

Мукофотлар Арманд Ассанте, Элёр Ишмуҳамедов, Такеши Китано, Кшиштофу Занусси, ҳинд актёрлари Умеш Меҳра ва Зинат Аманга топширилди.

Очилиш маросимида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Ўзчивит каби машҳур кинактёрлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши ҳақида расман эълон қилди.

Агентлик раҳбари сўзининг якунида кинофестиваль иштирокчилари номидан янгиланган кинофестиваль, самимий табрик, кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентига чуқур миннатдорлик билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×