Тошкентдаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида бир қанча истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдосига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

«Қўйлиқ» АЖ деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари иштирокида санитария назорати ўтказилди.Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланган.

Жумладан:- 6,5 килограмм колбаса маҳсулоти (индейка);- 1,5 килограмм сосиска маҳсулоти;- 23 килограмм карам тузламаси истеъмолга яроқсиз деб топилди ва савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилган. Профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Яшнобод тумани бўлими ходимлари тумандаги «Авиасозлар» деҳқон бозорида санитария назорат ишлари олиб борган.Назорат давомида соҳа ходимлари томонидан бозор ҳудудида номаълум уй шароитида тайёрланган жами 22 литр сут маҳсулотлари савдоси бартараф этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Суд «Ўзбекнефтегаз»нинг экологик компенсациясини қарийб 13 минг баробар камайтирди

Қашқадарё вилоятида суд «Ўзбекнефтегаз»дан 8,8 млрд сўм миқдорида экологик компенсация ундириш ҳақидаги даъвонинг асосий қисмини рад этди. Натижада компаниядан...

Больше похожих статей