Фарғона ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Ф ва бошқалар тадбиркор А.нинг ишончига кириб, унга Фарғона тумани “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудидан 22 гектар экин ер майдонини интенсив боғ ташкил этиш учун олиб бериш эвазига 68 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу олган пуллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, А.Ф. бошқа бир фуқаро Д.га Фарғона туманидан 10 гектар экин ер майдони олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шундан 5 700 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганлиги аниқланган.

Шу каби, Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.М. ва бошқалар “Д.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих экин ер майдонини ҳужжатларни сохталаштириш орқали фуқаро Ж.нинг номига турар-жой сифатида кадастр йиғма жилди расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Шунингдек, Р.М. фуқаролар Б. ва А.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида туман ҳудудидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига 100 млн сўм ва 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ...

Больше похожих статей