Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
— текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
— хўжалик юритувчи субъектлар ишлашига халал бермаслик;
— текширишларни қайд этиш дафтарига қонунчиликда белгиланган тартибда ёзиб қўйиш;
— давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;
— текширишлар натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қолдириш;
— ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган чораларни кўриш.
📌Ўзбекистон Республикасининг 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон Қонуни