5.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Аҳолининг уй-жой таъминоти аҳамияти долзарбликка молик масала

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлашга доир ислоҳотлар ва унда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” иштироки” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 9 декабрдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари ва 2020 йил 1 майдаги “Аҳолини уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг амалий натижалари ҳақида ахборот берилди.

Бугунги кунда банк томонидан аҳолининг уй-жой харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган ипотека кредитлари 3 та йўналишда, хусусан:

— янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида квартира харид қилиш учун; — аҳоли шахсий ер участкасида уй-жой қуриш ва қайта қуриш учун;

— намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлар учун ажратилмоқда.

Ҳозирда биринчи йўналишдаги ипотека кредитлари доирасида “Қишлоқ қурилиш банк” филиалларида янги тартиб доирасида қурилган, фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномаси асосида мулк ҳуқуқи юзага келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган, янги қурилган 4 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар ёки ундаги квартираларни харид қилиш учун кредит шартномалари тузилмоқда.

Мазкур ипотека кредитлари бозор ставкалари асосида 20 йил муддатгача, бошланғич бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таклиф этилмоқда.

Ипотека кредитлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн. 250 минг сўмдан ҳамда Тошкент шаҳрида эса – 416 млн. 500 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади. Шунингдек, матбуот анжуманида янги тартиб доирасида субсидия тўловларини амалга ошириш механизмлари ва шартлари бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Янги тартиб доирасида 2020-2021 йилларда ва 2022 йилнинг ўтган 7 ойида банк томонидан 2 трлн. 589 млрд. 802 млн. 800 минг сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Шундан, жорий йил бошидан ажратилган кредитлар миқдори 1 трлн. 31 млрд. 338.7 млн.сўмни ташкил қилди. Банк томонидан ажратилаётган ипотека кредитларининг яна бир йўналиши, аҳолининг шахсий ер участкасида уй-жой қуриш ва қайта қуриш учун мўлжалланган кредитлардир.

Ушбу кредит тури Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида, аҳоли шахсий ер участкасида уй-жой қуриш ва қайта қуриш учун 20 йилгача, мижоз истагидан келиб чиқиб 6 ойгача имтиёзли давр билан ажратилади. Кредит фоизи бозор ставкалари асосида ўрнатилиб, бошланғич бадал миқдори лойиҳа-смета қийматини 15 фоизидан кам бўлмаслиги талаб этилади. Мазкур йўналишда 2020-2021 йилларда ва 2022 йилнинг ўтган 7 ойида банк томонидан 127 млрд. 116 млн. 350 минг сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Шундан, жорий йил бошидан ажратилган кредитлар миқдори 113 млрд. 100 млн.сўмни ташкил қилди. Учинчи йўналиш — “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида арзон уй-жойлар қурилиши учун ажратилаётган ипотека кредитларидир. Бундай кредитлар 1 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилгача муддатга берилади. Кредит фоиз ставкаси дастлабки 5 йилда 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида берилади. Ушбу кредитларни олиш учун мижоз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сонли қарорига асосан тегишли тавсияномага эга бўлиши ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК билан уй-жой олиш юзасидан тегишли шартнома расмийлаштириши талаб этилади.

Қайд этилдики, банк томонидан “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида 2009-2022 йиллар давомида 8 трлн. 820 млрд. 251 млн. 820 минг сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди. Жорий йил бошидан бу кўрсаткич 181 млрд. сўмни ташкил қилди. Шунингдек, журналистларга ипотека бозоридаги муҳим ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Жумладан, Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилингани қайд этилди.

Таъкидландики, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 32 млн. сўм этиб, қатъий белгиланган. Эътиборли жиҳати, субсидия бўйича аризалар йилнинг исталган пайтида берилиши мумкин ва субсидия хабарномалари берилган пайтдан бошлаб, бир йил давомида амал қилади.

Тадбирда шунингдек, давлат дастурлари доирасида 2021 йил ва жорий йил бошидан буён ажратилган ипотека кредитлари миқдори ҳам очиқланди. Бу мақсадларда 2021 йилда жами 2 трлн. 67 млрд. 494 млн. сўмлик ҳамда жорий йил 1 август ҳолатига 1 трлн. 421 млрд. 499 млн. 900 минг сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.

Умуман, жорий йил январь-июль ойларида 10 341 та жисмоний шахсга ипотека кредитлари берилди. Шу билан бирга, журналистларга ипотека йўналишида йил охиригача белгиланган режалар бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва улар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишлари бўйича маълумотга эга бўлдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×