Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған бугун бир кунлик ташриф билан Львовга боради ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда Украина раҳбари Владимир Зеленский билан уч томонлама учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда “Анадолу” агенлиги хабар қилди.
Учрашувда Украина денгиз портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувнинг бажарилиши ва ушбу мамлакатдаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Хусусан, инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилади.
Зеленский билан икки томонлама учрашув доирасида Туркия ва Украина ўртасидаги стратегик хусусиятга эга муносабатни ҳар томонлама таҳлил этиш муҳокама мавзуси бўлади”, дейилади хабарда.