0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги талаба Дурдона Ғуломовага янги ўқув йили учун контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.

Худди шундай мулоқотлар асносида бир неча йилдан буён тос суяги емирилишидан азият чекиб келаётган чинозлик Абдурасул Эшмуродовга вилоят ҳокимлиги бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиши ва соғайиши учун амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Чинозлик оғир ижтимоий аҳволдаги Фотима Искараеванинг мурожаатидан сўнг эса Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси унинг туғма юрак нуқсони билан туғилган икки яшар қизи Шукронани даволатишни ўз зиммасига олди. Шу ерда уч томонмала шартнома тузилиб, Шукронанинг юрак жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган 33 миллион сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Чиноз ва Ўртачирчиқ туманларидаги оммавий қабулларида 406 та масала кўриб чиқилди, уларнинг 81 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 85 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 240 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Бу каби мулоқотлар Оҳангарон шаҳрида ҳам ташкил қилинди. Тафсилотлар ҳақида келгуси дастурларимизда ҳикоя қиламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×