1 сентябрдан “Дори воситалари ва тиббий буюмлар” маҳсулот гуруҳи учун рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш бошланади
“Asl Belgisi” – “CRPT Turon” МЧЖ миллий рақамли маркировкалаш тизимининг оператори ОАВ вакилларини “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш ва маҳсулотни кузатиш тизими билан яқиндан таништириш мақсадида “NIKA PHARM” МЧЖ фармацевтика компанияси ишлаб чиқариш майдонларига пресс-тур ташкил этди.
Пресс-турнинг ташкилотчилари Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон фармацевтика бозорини ривожлантириш агентлигидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда дори воситаларини маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Тизимни жорий ошириш босқичма-босқич амалга оширилади ва қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:
— биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситаларидан ташқари) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;
— иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва ангромаҳсулотда (орафан дори воситаларидан ташқари) ишлаб чиқариладиган дори воситалари (орфан препаратларидан ташқари) — 2022 йил 1 ноябрдан бошланади;
— учинчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ва кам учрайдиган (орфан) касалликларни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техниканинг давлат реэстрига киритилган – 2023 йил 1 мартдан бошлаб;
— тўртинчи гуруҳ — тиббий буюмлар – 2025 йил 1 февралдан бошланади.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари “NIKA PHARM” МЧЖ ишлаб чиқариш майдончасида “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш тизими, ишлаб чиқариш жараёнида кодларни қўллаш механизмлари билан танишишлари, маркировкали дори воситаларининг иккиламчи қадоқларда қандай кўринишини кўришлари, улар маркировкалаш тизимининг истеъмолчилар учун афзалликлари ва дори воситаларининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкинлигини билиш имкониятига эга бўлади.
Тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ маълумотларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий RS эгаларининг аккредитацияланган ваколатхоналари жараённи бошлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. “Миллий каталог”га 2850 дан ортиқ дори воситалари номи киритилган.
Йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан “Nobel-Farmsanoat” ХК, “SERENE HEALTHCARE” МЧЖ ҚК, Ўзбек-Араб “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК, “NIKA PHARM” МЧЖ, “NEOGALENFARM” МЧЖ, “ATM Sanita Pharma” МЧЖ ҚК, “ATM PHARM” МЧЖ ҚК ва бошқалар ўз ишлаб чиқариш линияларини жиҳозлаб, ишга туширишга тайёр.
“NAVBAHOR SANOAT” МЧЖ, “TEMUR MED FARM” МЧЖ, “Samarkand England Eco-Medical” МЧЖ ҚК, “Merrymed Farm” МЧЖ ҚК, “DENTAFILL PLUS PE” ХК, “PHARMACON LLC” МЧЖ, “REMEDY GROUP” МЧЖ ҚК ва бошқа ишлаб чиқарувчилар шартнома тузиб, техник ечимларни ўрнатишни кутмоқда.
Шунингдек, “BERLIN-CHEMIE AG VAKOLATXONASI”, ОАЖ “FARMAK vakolatxonasi”, “DR.REDDY S LABORATOR.LTD VAKOLATXONASI”, “ABBOTT LABORATORIES GMBH VAKOLATXONA”, “GETZ HARMA INTERNATIONAL FZ- LLC VAKOLATXONASI”, “EGIS VAKOLATXONASI”, “SANTEN OY” ширкати ваколатхонаси, “GRINDEKS SHIRKATI”, “PRO.MED.CS PRAHA A.S” ваколатхонаси ва бошқа аккредитациядан ўтган чет эллик RS эгаларининг ваколатхоналари “Asl Belgisi” тизимида фаол рўйхатдан ўтиш ва маркировкалаш кодларини буюртма қилишмоқда.
“Asl Belgisi” мобил иловаси орқали рақамли кодни сканерлаб, харидор ўзини қизиқтирган маҳсулот ҳақидаги барча истеъмолчи маълумотларини олиши, унинг ҳақиқийлигини текшириши ва ҳалол танлов қилиши мумкин.
“CRPT TURON” МЧЖ, “NIKA PHARM” МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон фармацевтика бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ОАВ вакилларини “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш тизими билан яқиндан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.