7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Рақамли маркировкалаш – иқтисодий муаммоларга қарши курашда янги ва самарали восита

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Нисбатан янги рақамли маркировкалаш тизими ўз самарасини бера бошлади. Аввало, акцизости товарларни сотишдан солиқ тушумлари ошди, бозор сезиларли даражада очиқланди, соғлом рақобат кучайди, шунингдек, экспорт ҳажмининг ўсгани кузатилмоқда. Тилга олинган жиҳатларнинг барисига батафсил тўхталамиз.

2021 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасининг 833-сон қарорига мувофиқ, акцизости товарларни мажбурий маркировкалаш йўлга қўйилди. 2020 йил давомида ушбу сегмент иштирокчилари тизимни пилот лойиҳа доирасида синовдан ўтказдилар. Бу инновациялар билан яқиндан танишиш, ходимларни тайёрлаш, зарур технологик ва операцион ечимларни танлашга ёрдам берди.

“Пилот лойиҳа пандемия даврига тўғри келди, бу эса лойиҳани амалга оширишга катта таъсир кўрсатди, чунки биз элементар жисмоний ҳаракатда чекланган эдик, – ўз таассуротлари билан ўртоқлашади “Tashkent Tobacco”  компанияси рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Муроджон Холматов. — Юртимизга бир қанча давлатлардан мутахассислар келди: Россия, Германия, Сербия, Руминия. Синовни белгилаш даври бошлангандан сўнг, завод жараёнларга сезиларли ўзгартиришлар киритди. Бу тадбирларнинг барчаси қисқа 4 ой ичида амалга оширилди ва 2021 йил 1 январдан бошлаб биз рақамли маркировкани мажбурий тарзда тўлиқ йўлга қўйдик. Бундан ташқари, “CRPT TURON” рақамли маркировкалаш тизими операторининг қўллаб турганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Тизимга бўлган эҳтиёж зарурати ҳақида “Премиум Узбекистан” МЧЖ ҚК директорининг биринчи ўринбосари Александр Жуков ҳам фикр билдирди:

“Рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этилиши ноқонуний маҳсулотларни имкон қадар муомаладан чиқариб ташлаш имконини беради. Албатта, виждонли ишлаб чиқарувчилар, шу билан бирга, баъзи қўшимча ускуналар ва дастурий таъминотни сотиб олиш ва ўрнатишда аҳамиятсиз маблағ йўқотишади, аммо рақамли белгилар туфайли улар ноқонуний маҳсулотларни муомаладан чиқариб, чакана савдо нуқталарида ноқонуний маҳсулотларни сотиш ва тегишли равишда қонуний бозор айланмасининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш имкониятига эга бўлишади”.

Акциз тушумларининг кўпайиши

“Биринчи йил якунлари бўйича маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 2 та тамаки корхонасининг савдоси ўтган йилга нисбатан 586,8 миллиард сўмга (+15,2 фоиз) ошган. Шу даврда акциз тушумлари 285,8 миллиард сўмга (+17,3 фоиз) ўсди” – дейди Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Алимжон Файзибоев Тошкентда “Иннопром 2022. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган апрель сессиясида.

Таъкидлаш лозимки, акциз товарларга солинадиган солиқ давлат бюджети умумий ҳажмининг 10 фоизини ташкил этади. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилга нисбатан 2021 йилда мазкур солиқнинг ундирилиши 12 фоизни (2020 йилда – 10 фоиз) ташкил этиб, тушумлар 12 миллиард 779 миллион сўмга ошган. Таққослаш учун, 2020 йилда бу кўрсаткич 10,839 миллиард сўмни ташкил қилган.

Бозорнинг очиқланиши

Asl Belgisi тизимининг оператори “Алкоголь маҳсулотлар” гуруҳи менежери Тимур Иргашев ҳам бозор ривожланишининг ижобий динамикаси ҳақида гапирди:

“Бугун Ўзбекистонда спиртли ичимликлар бозорида қизиқарли динамикани кузатиш мумкин. Маркировкалаш жорий этилганидан сўнг бир ярим йил давомида биз қуйидагиларни кузяпмиз:

Биринчидан, ўтган йили алкоголь ва пиво ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 61 та бўлса, айни пайтда уларнинг сони 75 тага етди. Бир ярим йил ичида саноатга яна 14 та ишлаб чиқарувчилар қўшилди. Бу рақамлар маркировкалаш ноқонуний ишлаб чиқарувчиларни соядан чиқаришини кўрсатади;

Иккинчидан: Алкоголь маҳсулотлар импорти ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайди. 2021 йилнинг дастлабки 5 ойи давомида буюртма қилинган кодлар сони 442 минг бирликни, 2022 йилда эса 837 мингдан ортиқ кодни ташкил этди. Биз бозор очиқлангани динамикасини ва импортнинг ўсишини кузатяпмиз;

Учинчидан, алоҳида таъкидлашни истардимки, пиво ишлаб чиқариш сегментида катта ўсиш кузатилмоқда – маҳаллий пиво заводлари томонидан кодларга буюртмалар сони ошди. Агар 2021 ва 2022 йилларни солиштирсак, ишлаб чиқариш ҳажми 30-35 фоизга ошганини ишонч билан айтишимиз мумкин”.

Мазкур динамикани Давлат солиқ қўмитаси катта давлат солиқ инспектори Аҳмадбек Файзиев ҳам тасдиқлади:

“Бугунги кунда алкоголь маҳсулотлар айланмасининг барча иштирокчилари, яъни 78 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 25 та импортерлар, 141 та улгуржи дилерлар ва 11 мингга яқин чакана савдо дўконлари рақамли маркировкалаш тизими билан қамраб олинган”.

Бозорнинг очиқланиши ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикасида, чакана савдо тармоғида маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш амалиётининг қисқаришида, кодлари сўраладиган алкоголь маҳсулотлар каталогининг кенгайтирилишида ўз самарасини кўрсатмоқда. Бунга, хусусан, рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб белгиланган жавобгарлик ҳам алоҳида таъсир кўрсатди.

Шундай қилиб, соя ва контрафакт айланмасининг пайдо бўлган қисқариши ҳисобига оригинал маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ўсиши кузатилмоқда. Жорий йилнинг май ойида 10 та энг йирик спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш заводи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдоси 44,2 фоизга, саноатнинг қолган қисми эса 13,8 фоизга ўсди”.

Янги инвестицияларнинг жалб қилиниши ва экспорт ҳажмининг ошиши

Бозор шаффофлигини таъминлаш ва ҳалол ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ушбу сегментга хорижий сармояларни жалб қилиш билан бирга, экспорт улушини оширишга хизмат қилди. Шу тариқа, жорий йилнинг май ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) UzCarlsberg ишлаб чиқаришини модернизация қилиш учун 14 миллион доллардан ортиқ миқдорда кредит ажратгани маълум бўлди. Мамлакатимиздаги йирик пиво ишлаб чиқарувчилардан бири биринчилардан бўлиб ўз ишлаб чиқаришида маркировкалаш тизимини жорий қилди.

“Биз Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб рақамли маркировкалашни жорий қилганимиз сабабли, Қирғизистонда рақамли маркировка ишга туширилгунга қадар (сентябрь ойида) бизда Қирғизистон операторидан маркировкалаш кодлари ва йиғиш кодларини олиш учун барча зарур жиҳозлар мавжуд эди. Бу бизга ишлаб чиқариш айланмасини сақлаб қолиш ва оширишга ёрдам берди.

Ўзбекистон тизимни ўз вақтида жорий этди, ишлаб чиқарувчилар ва импортерларни замоннинг янги талабига тайёрлади. Рақамли маркировкалаш тизими бизга нафақат экспортимизни сақлаб қолишга, балки уларни кўпайтиришга ҳам ёрдам берди!” – қўшимча қилди “Tashkent Tobacco” компанияси рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Муроджон Холматов.

Жамоатчилик назорати воситаси

Рақамлаштириш истеъмолчиларга жамоатчилик назоратининг самарали воситаси – “Asl Belgisi” мобил иловасини тақдим этишга ҳисса қўшди. Унинг фаол фойдаланувчилари ва уларнинг сони 11 мингдан ошди, ҳар куни товарларнинг ҳақиқийлигини текшириб, бозорни очиқлаш, қалбакилаштириш ва контрабандага қарши курашишга ёрдам бермоқда.

https://apps.apple.com/uz/app/asl-belgisi/id1548917774

https://play.google.com/store/apps/details?id=asllikbelgisi.uz

“Жамоатчилик назорати контрафакт тамаки маҳсулотларига қарши курашишда, давлат бюджетига солиқ тушумларини оширишда ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз сифатини назорат қилишга ёрдам беради. “Asl Belgisi” истеъмолчи учун жуда қулай дастур ҳисобланади, чунки у харид қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини жойида текшириш имконини беради. Дастур оддий ва фойдаланиш учун қулай. Шунингдек, мобил илова билан сиз барча истеъмолчи маълумотларини олишингиз, агар ноқонуний маҳсулотлар аниқланса, назорат қилувчи органларга бузилиш ҳақида хабар юборишингиз мумкин. Бу бозорни кулранг тамаки маҳсулотларидан тозалаш тезлигини сезиларли даражада оширади”, — дейди Муроджон Холматов.

Давлат органлари вакилларининг фикри, товар айланмаси иштирокчилари ва статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этилиши ҳукуматнинг ўз вақтида қабул қилинган қарори бўлиб, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш ўсишига тўсқинлик қилаётган,  экспорт, солиқ ва божхона тушумларига салбий таъсир кўрсатаётган, шунингдек, виждонсиз бозор иштирокчиларини “ёпиқ парда” остида қолдирган ўткир саволларга жавоб топишга ёрдам берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×