1.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Қалбаки валюталар ноқонуний муомалага киритилиши йўлллари тўсил(а)ди(ми?)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу борада 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.

Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бу борада Департамент органлари томонидан профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

2018 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 1 638 та валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони 3 970 тани, шундан валюта айирбошлаш банкоматлари сони – 1 880 тани ташкил этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида республикамизда 251 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 343 та валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилган.

Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий валютани банк пластик карталари ҳамда банк мобил иловалари орқали ҳам конвертация қилиш имкониятлари яратилган.

Шундай экан, қалбаки хорижий валюта банкнотларга дуч келмаслик ҳамда ноқонуний валюта савдоси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлиб қолмаслик учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор...

Больше похожих статей

×