- Advertisement -
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 3,7 минг тонна
— Қозоғистон – 1,3 минг тонна
— Қирғиз Р. – 707 тонна
2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна
— Хоразм вилояти – 831 тонна
— Тошкент вилояти – 393 тонна