Boeing Марказий Осиё авиаташувчиларини ўзининг маҳсулотларига харидорлар рўйхатидан ўчиргани йўқ, деди Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси раҳбарияти РИА Новостига.
Аввалроқ Boeing ўз сайтида яқин 20 йиллик прогнозини эълон қилган эди, ушбу харитада Россия билан Марказий Осиё кўк рангда бўялган бўлиб, бу самолёт етказиб бериш режада йўқлигини билдирар эди. Компания ҳисоботида айтилишича, Марказий Осиёда самолётга бўлган талаб мавжуд, бироқ вазиятнинг олдиндан билиб бўлмаслик даражасининг юқорилиги ва ушбу ҳолат қачонгача чўзилиши номаълумлиги сабабли биз Россия ва Марказий Осиё бўйича прогнозимизни эълон қилмасликка қарор қилдик, дейилган.
«ОАВда шу ҳақда хабар тарқалгандан кейин биз Boeing компаниясига тегишли сўров жўнатдик. Корпорация вакилларининг бизга йўллаган жавобида шундай дейилади: Марказий Осиё мамлакатларига самолёт сотишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай гап бўлгани йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас». Бу ҳақда «Сомон Эйр» авиакомпанияси раисининг ўринбосари Абдулқосим Валиев агентликка маълум қилган.
Валиевнинг маълум қилишича, август ойи охиригача «Сомон Эйр» авиапаркига яна иккита Boeing 737 800 самолёти келиб қўшилади, бу ҳақда февраль ойида шартнома имзоланган эди. «Ушбу ҳаво кемалари янги эмас, улар тўрт-беш йил парвозда бўлган, лекин жуда яхши ҳолатда. Мазкур самолётлар маълум муддатга лизинг асосида сотиб олинган», – деган эди у.