5.2 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

2022 йил 1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари мактаблар, болалар боғчалари ва поликлиникаларга хизмат кўрсатишни бошлайди

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатилади:

  • бўлимлар
    • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
    • қишлоқ хўжалиги бўлими;
    • туризм ва маданий мерос бўлими;
    • спортни ривожлантириш бўлими;
    • оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • давлат солиқ инспекцияси;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • умумий ўрта таълим мактаблари;
  • мактабгача таълим ташкилотлари;
  • кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

Mobile-ID тизими жорий этилади

Жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд воситалари билан параллел равишда ишлайди. У шахсни унинг мобиль телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади. Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан ёхуд ЯИДХПнинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Айрим давлат хизматлари интерактив режимга ўтказилади

Қуйидаги хизматлар фақат ЯИДХП орқали кўрсатилади:

  • автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
  • автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

Тажриба-синов ОТМда Аудитнинг халқаро стандартларини чуқурлаштирилган тарзда ўқитиш жорий этилади

Тажриба-синов ОТМларининг (Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) таълим жараёнига АХС бўйича чуқурлаштирилган тарзда ўқитишни назарда тутувчи бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича янгиланган ўқув дастурлари жорий этилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари учун очиқлик индекси жорий этилади

Индекс давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш имконини беради.

Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилади.

Саноат мулки муҳофазаси кучайтирилади

Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали» ишга туширилади. Портал орқали республикада ишлаб чиқарилаётган, реализация қилинаётган маҳсулотларни уларда қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни текшириш мумкин бўлади:

  • товар белгиси;
  • географик кўрсаткич;
  • товар келиб чиққан жой номи;
  • саноат намунаси.


Ногиронлар учун – «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон тизими

Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни комиссияларда ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими жорий этилади.

Оилавий поликлиникаларнинг иши рейтинг бўйича баҳоланади

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг янги рейтинг тизими жорий қилинади. Бу Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури чораларидан биридир.

«UzGasTrade» АЖ – «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳуқуқий вориси

«Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газни харид қилиш ва сотиш шартномалари ҳамда битимлари, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари «UzGasTrade» АЖга ўтади. У:

  • табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш функцияларини бажаришни бошлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари”...

Больше похожих статей

×