4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

Судлар ҳаётидан: Самарқандда қарға қарғанинг кўзини чўқийдиган бўлган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатларида 2022 йилнинг биринчи ярмида жами 582 та иш кўрилган. Ушбу туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида кўрилган ишларнинг 77 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 34 та ҳал қилув қарори ўзгартирилган.

Бу ва Самарқанд вилоят суди биринчи ярим йилликдаги фаолиятига бағишланган бошқа кўплаб рақамлар матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Тадбирда вилоят суди раиси Олим Ҳайитов вилоят судининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳақида маъруза қилди.

Ҳисобот даврида вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2976 нафар шахсга нисбатан 2400 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 560 тага ёки 23,3 фоизга ҳамда шахслар сони 648 нафарга ёки 21,8 фоизга кўпайган.

Бир қатор жиноят турлари бўйича йўл қўйилган жиноятлар сони ошган. Масалан, “Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш”моддаси билан судланганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 нафарга, “Талончилик”моддаси билан 26 нафарга, “Фирибгарлик” моддаси билан 160 нафарга, “Ўғрилик” моддаси билан 39 нафарга, “Безорилик” моддаси билан судланганлар 70 нафарга кўпайган. О.Ҳайитовнинг таъкидлашича, ушбу тоифадаги ишлар бўйича вилоят суди томонидан алоҳида режа ишлаб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Кўриб тамомланган ишларда судланган шахсларнинг 217 нафарини аёллар (шундан 8 нафари муқаддам судланган) ҳамда 1986 нафарини эркаклар (шундан 133 нафари муқаддам судланган) ташкил этади. Улардан 848 нафари ёшлар, 73 нафари вояга етмаганлар ва 78 нафари 60 ёшдан ошганлардир.

Авваллари судларда жиноят иши бўйича суд залидан озод қилиш, айниқса, оқлов ҳукми чиқарилиши деярли кузатилмасди. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари бўйича 359 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган ва 7 та жиноят иши бўйича 7 нафар шахс оқланган. 622 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилиб, 663 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Ҳар йили бир неча марта мамлакатимизда жазони ўтаётганларга нисбатан инсонпарварлик намуналари кўрсатилиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушайман бўлган, ўзига тегишли хулоса чиқарган, жазони ўташ даврида тузалиш йўлига қатъий ўтиб, тартиб-интизомга қатъий риоя қилган намунали хулқ-атвордаги шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, бир қисмининг жазоси енгилроғи билан алмаштирилади. Ҳисобот даврида 1281 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 496 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

О.Ҳайитовнинг афсус билан уқтиришича, айримлар давлат томонидан кўрсатилган инсонпарварликни тўғри тушунмай, ўзини оғир аҳволга солиб қўяди. Масалан, ўтган ярим йилликда белгиланган тартибларни бузганлиги учун 131 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар оғирроғига, озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган 112 нафар шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Судларда охирги йилларда кузатилаётган яна бир ижобий ҳолат хусусида алоҳида тўхталмоқчиман. Яқин вақтларгача туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида кўрилган ишлар вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилиб, аксарияти ўзгаришсиз қолдириларди. Бу аҳоли орасида “қарға қарғанинг кўзини чўқимайди”, юқори инстанцияларга мурожаат қилишнинг фойдаси йўқ деган фикрнинг ёйилишига сабаб бўларди.

Эндиликда Самарқанд судлари фаолиятининг бу йўналишида вазият ўзгараётганлигини кузатиш мумкин. Кейинги пайтларда туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида кўрилган ишлар вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилиб, ё бекор қилинмоқда ёки ҳал қилув қарори ўзгартирилмоқда.

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатларида 2022 йилнинг биринчи ярмида жами 582 та иш кўрилган. Ушбу туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида кўрилган ишларнинг 77 та ҳал қилув қарори бекор қилинган, 34 та ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Бекор қилинган ҳал қилув қарорларининг 55 таси бўйича янги қарор чиқарилган, 7 таси бекор қилиниб иш юритиш тугатилган, 4 таси бекор қилиниб кўрмасдан қолдирилган, 11 таси янгидан кўриш учун юборилган.

Вилоят суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов Ҳайъати раиси Зафар Аллабаевнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида қонунбузилишига йўл қўйган судьяларнинг 11 нафарига хусусий ажрим чиқарилиб, хизмат текшируви ўтказилган, 3 нафар судьяга интизомий жазо чораси кўрилган, бир нафар судья эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. “Кўрилган ишлари бекор қилинган судьялар малакасини ошириш учун вилоят судида стажировка ўтади. Улар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар юқори малакали мутахассислар иштирокида муҳокама қилинади”, – дейди Э.Аллабаев.

3 март куни Самарқанд вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида қатнашган эдим. Унда Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг шу йил 14 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди. Биринчи инстанция ҳал қилув қарори судья Феруз Каримов раислигида ўтган суд мажлисида чиқарилган.

Апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида томонлар, уларнинг адвокатлари эшитилди ва Самарқанд шаҳар судининг 14 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниши ҳақида ажрим чиқарилди. Суд мажлиси охирида унга раислик қилган Ш.Тавбаев биринчи инстанция адолатсиз қарор чиқарганлигини алоҳида таъкидлади. Бу Самарқанд судларига нисбатан ҳар доим ҳам “қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” деган мақол тўғри келмаслигининг яққол исботидир.

Бунга ишонмайдиганлар ҳамда Феруз Каримовга айтадиган гапимиз шуки, замон ўзгармоқда, судларнинг адолат қўрғонига айлантириш борасида мамлакатимизда кўп ишлар қилинмоқда. Албатта, адолат тўла қарор топди дейишга ҳали эрта. Асосийси, бу йўналишда ҳаракат бошланган.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×