АҚШ Президенти Жо Байден ва унга Саудия Арабистони сафари чоғида ҳамроҳлик қилаётган делегация аъзолари Қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва мамлакатнинг вазирлари билан алоҳида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар берди.
Аввалроқ Оқ уй Байден мамлакат Қироли билан Қиролликнинг бошқа расмийлари қаторида икки томонлама музокарада иштирок этиши ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Америка Президенти валиаҳд билан кўришишга бормаяпти, дея изоҳ берилганди.
2018 йилда Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчининг фожиали ўлими ҳақида Байден президентлик сайлови кампанияси даврида кескин танқидий муносабат билдирган эди.