6.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

Тадбиркорлик субъекти солиқ аудити ўтказилиши ҳақида хабардор қилиниши шартми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ органи солиқ аудитини ўтказишнинг бошланиши тўғрисида солиқ аудити бошланишидан камида 30 календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тадбиркорлик субъектини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.❗️Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозим.

Шу билан бирга, солиқ аудити:

аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан камерал текширув натижаларига кўра тақдим этилган, аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаган ёки тақдим этган асосномалари етарли эмас деб топилган солиқ тўловчилар бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавфини таҳлил этиш натижалари асосида белгиланадиган юқори даражадаги хавфга эга бўлган солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) тоифасига мансуб солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказилади.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Ягона тизимда мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

➡️Текширувга оид маълумотни 4064 қисқа рақамга қуйидаги матнли СМС юбориш орқали олиш мумкин:

СТИР: 123456

📌Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×