18.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Ўзбекистон мерганлари халқаро мусобақада Германия, Қатар, Озарбайжонни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлиги ва маҳорати турк ҳакамлари ва мерганлари томонидан юқори баҳоланди.Туркиянинг Эгридир шаҳридаги ўқув маркази базасида етакчи давлатлар ҳарбий хизматчилари ўртасида «Энг илғор мерганлар жамоаси» номли халқаро мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Унда Германия, Баҳрайн, Қатар, Озарбайжон каби дунёнинг 12 давлатидан жами 33 та жамоа, Туркиянинг ўзидан эса денгиз махсус кучлари, қуруқликдаги махсус кучлар, махсус операциялар кучлари каби алоҳида қўшин турларидан жами 15 та жамоа қатнашдиКундузги ва тунги машғулотларни ўз ичига олган мусобақа ўн кун давом этди.

Ушбу халқаро мусобақанинг бошқа мерганлик мусобақаларидан фарқи шундаки, унда вертолёт ва қайиқда ҳам ҳаракат вақтида отиш машқлари бажарилди. Шунингдек, мусобақанинг ҳеч бир босқичида лазерли масофа ўлчагичлардан фойдаланишга рухсат берилмади, мерганлар 1000 метр ва ундан ортиқ масофада бўлган нишонни оптик мосламалар ёрдамида аниқлаб, белгиланган вақт орасида уни йўқ қилдилар.

Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари тунги вақтда магнит азимути бўйича тоғли ҳудудда 6 соат давомида ҳаракатланиб, ноаниқ масофадаги нишонни яксон этдилар.Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси вакиллари учун мусобақа ўтказилган ҳудуд буткул нотаниш, нишонлар ва машқлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бўлмасада, ҳарбий хизматчиларимиз барча шартларни муваффақиятли бажариб, 12 та давлат жамоалари орасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Биринчи ўрин мезбон давлат вакилларига насиб этди.Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлиги ва маҳорати турк ҳакамлари ва мерганлари томонидан юқори баҳоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×