- Advertisement -
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Аданада топилган нефть захираларига тўхталар экан, унинг нархи бир миллиард долларга баҳоланаётганини маълум қилди.
«Аданадаги иккита конда юқори сифатли нефть аниқланган. Унинг нархи тахминан бир миллиард долларга баҳоланмоқда», – деди Туркия етакчиси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисдан сўнг халққа қилган мурожаатида.
Мамлакатнинг иқтисодий аҳволига тўхталар экан, президент халқдан яна бироз сабр қилишини сўради.
«Биз 2023 йил февраль-март ойларида инфляция даражасини сезиларли равишда пасайтирамиз», – деди Эрдоған.