8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаш учун жавобгарлик бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб юртдошларимиз томонидан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар сони ортган.

Шу сабабли “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун тайёрланган.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама этилган мазкур қонунда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш, трансплантация қилишнинг белгиланган шартлари ҳамда тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш учун олганлик, инсон аъзоларининг ва тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғуллаганлик, инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×