8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

“Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар юзасидан оралиқ натижаларни ўрганишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи томонидан ташкил этилган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва оралиқ натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда халқаро молия институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилот мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, блогерлар ва оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа 5 та вилоятда (Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё) амалга оширилиб, 183,6 млн АҚШ доллар маблағ ўзлаштирилиши, 306 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1,3 млн аҳолини қамраб олиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ҳудудларда сублойиҳаларни танлаш жараёнида аҳолининг бевосита иштироки таъминланади.

Шунингдек, Лойиҳа доирасида оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсадида, ҳорижий консулътантлар ва махаллий экспертларни жалб қилган ҳолда аёлларни салоҳиятини ошириш, уларни етакчилик қобилияти, ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш мавзусида ўқув-тренинглар ташкил этилади.

“Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси қуйидаги ишларни амалга оширади:

· 622 та ижтимоий объектлар (301 та умутаълим мактаби, 240 та мактабгача таълим ва 81 та тиббий муассасалари) ни таъмирлаш;

· 1 642 км тоза ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш. Бундан ташқари 306 та сув иншоотларини таъмирланаш ва янгиларини қуриш;

· 1 174 км электр таъминоти тармоқларини таъмирлаш, 1 116 дона трансформаторлар ҳамда 33 231 та таянч устунларини янгиларига алмаштирилиши;

· 100 км ички йўлларни таъмирлаш ва бошқалар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×