8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Сув ислоҳоти жонланмоқда: Жанубий Корея давлати билан меморандум имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси ўртасида Ўзбекистонда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, бошқарув раиси ўринбосарлари Рустам Мамаджанов ва Хуршид Рахматуллаев, “K-Water” корпорацияси ижрочи директори Джэ Хён Пак ва компаниянинг бошқа масъуллари иштирок этди.

Бугунги кунда соҳага жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ҳисобидан мамлакатимизда аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражасини тубдан ошириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида кўплаб инновацион технологиялар, шу жумладан, SCADA ахборот йиғиш ва диспетчерлик назорат тизими, геоахборот тизими, янги биллинг тизими жорий қилинди. Бу эса, ўз навбатида, соҳа мутахассисларида янги технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг билим ва малакасини оширишни тақозо этмоқда.

Шу боис, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан тизимда меҳнат қилаётган 22 минг нафардан ортиқ ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда махсус ўқув машғулотлари, семинар ва конференциялар, хорижга стажировкалар ташкил этилмоқда. Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси Жамиятнинг ушбу йўналишдаги асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Мазкур компания билан ҳамкорликда нафақат кадрларни ўқитиш ва уларнинг салоҳиятини ошириш, балки мамлакатимизда эскирган тармоқларни модернизация қилиш, соҳага янги технологик ечимларни, “ақлли” сув ҳисоблагичларини жорий этиш, сув йўқотишларини бошқариш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Имзоланган меморандумга кўра, томонлар Ўзбекистонда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун фаол ҳамкорлик қилади. Шунингдек, сув таъминоти ва санитария бўйича тажриба алмашиш ва биргаликда ечимлар топиш учун семинарларни ва экспертлар алмашинуви дастурларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш кўзда тутилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу ҳужжатга асосан томонлар Ўзбекистонда сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ўқув марказини ташкил этиш учун зарур бўладиган маълумотларни тўплаш мақсадида биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширади. “K-Water” Ўзбекистонда сув таъминоти соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш учун “Ўзсувтаъминот” билан ҳамкорлик қилади. Аввалроқ, яъни 2020-2021 йиллар давомида “Ўзсувтаъминот” АЖ мутасаддилари Ўзбекистонда ушбу ўқув марказини ташкил этиш бўйича музокараларни олиб бориш учун Кореяга икки маротаба ташриф буюриб, “K-Water” академиясининг таълим инфратузилмаси, шу жумладан, ўқув маркази, сув тарқатиш тармоғи маркази, пилот сув тозалаш иншоотининг фаолияти билан танишган эдилар.

Маълумот учун: Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси  1967 йилда ташкил этилган бўлиб, сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ҳамда қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва бошқариш соҳасида фаолият юритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×