26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Адвокат ҳақидаги маълумотни QR-код орқали аниқлаш мумкин бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Адвокатлик гувоҳномасини махсус QR-код қўйилган ҳолда бериш амалиёти яратилмоқда. Бу орқали адвокатнинг мақомига оид маълумотларни билиш мумкин бўлади.

Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

Мазкур тизим ёрдамида адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилиб, адвокат билан онлайн мулоқот қилиш, онлайн битим тузиш, онлайн юридик хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Адвокатура, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилади.

Адвокатнинг профессионал фаолияти кафолатларини таъминлашда адвокат сўровини электрон юбориш, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ва суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида адвокатни электрон хабардор қилиш кабилар жорий этилади.

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида таъминланади.

2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади ва расмийлаштирилади.

Талабгорнинг имтиҳондан муваффақиятли ўтганлигига оид қарор ва ҳужжатлар “Лицензия” ахборот тизимига бириктирилиб, адвокатлик лицензиясини тегишли ҳудудий адлия органига бормасдан онлайн олиш имконияти яратилади. Бунда малака имтиҳонини топширишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фақатгина электрон тарзда амалга оширилади.

Адвокатлик фаолиятини бошлашда малака имтиҳонини топшириш, адвокатлик лицензиясини олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатилиши белгиланди. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлардан тегишли ҳужжатларни қоғоз шаклида эмас, электрон қабул қилиш амалиёти жорий қилинади. Талабгорларга имтиҳон вақти ва жойи ҳақида электрон хабар берилади.

Амалиётда адвокатлик ордерларини олиш бўйича юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш замирида адвокатга анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш тартиби жорий этиш белгиланди. Бунда ордерни олишда ишонч билдирувчи билан тузилган шартноманинг реквизитларини “Юридик ёрдам” тизимига киритилиши асос ҳисобланади.

Амалиётга жорий этилиши кутилаётган ўзгаришлар натижасида соҳадаги бюрократик муаммолар, ортиқча оворагарчилик ва қоғозбозликка чек қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×